ЖУМА НАМОЗИГА ЭРТА БОРИШНИНГ САВОБЛАРИ ҲАҚИДА

ЖУМА НАМОЗИГА ЭРТА БОРИШНИНГ САВОБЛАРИ ҲАҚИДА

ЖУМА НАМОЗИГА ЭРТА БОРИШНИНГ САВОБЛАРИ ҲАҚИДА

Жума кунининг фазилатларидан бири масжидга эртароқ боришликдир. Бунинг савоблари ҳақида Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу саҳиҳ ҳадисга эътибор беринг:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилса, (ёки жунубликдан) ювинса, (масжидга) эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, (имомга) яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йиллик рўзанинг ва тунги (таҳажжуд) намозининг ажри берилур», дедилар. (Термизий ривояти) 

Аллоҳ таоло айтади:

«Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур» («Зориёт» сураси, 55-оят).

Умр бўйи ушбу ҳадисга тўлиқ амал қилиш балки ҳаммага ҳам насиб этмас. Аммо, ҳеч бўлмаганда, бир марта бўлса ҳам шундай улуғ ажр-савоблардан баҳраманд бўлиш имконияти бугун ғаниматдир. Ғанимат дамларни бой берманг, азизлар!

Telegram | Instagram  | Facebook | YouTube  |📲 Play Market 🖥  adep.uz