Ҳалол касб барака келтиради

Ҳалол касб барака келтиради
Инсон ҳаёти тўкин-фаровон бўлишининг сабабларидан бири ҳалол касб билан шуғулланишдир.
Барчамизга яхши маълумки, Ислом дини дангасалик, танбаллик ва боқимандаликни қоралайди. Ҳалол касб қилишга тарғиб этиб, кишининг ўзига, оиласига ва жамиятига фойда келтирувчи касб-ҳунар қилишга, деҳқончилик ёки чорвачилик билан шуғулланишга, ёки ижодкорлик қилиб, фан-техника соҳасида пешқадам бўлиб, башариятнинг ривожига ҳисса қўшишга чорлайди.
Касб қилишдан мурод ризқ талаб қилишликдир. Ризқ топишга ҳаракатқилган одам иложи борича осон йўл билан кўпроқ даромад топишни хоҳлайди.
Фарз қилинган намоз ибодатини адо қилиб бўлгандан кейинги ўринда ризқ топиш тўғрисида
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бас, қачонки, намоз (жума намози) адо қилингач, ер юзи бўйлаб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверингиз ва Аллоҳни кўп ёд этингиз, шояд (шунда)нажот топсангиз» (Жумъа,10).
Ризқ талаб қилиш йўлида ҳар хил ҳолатларга дуч келинади. Баъзан кўпроқ даромад илинжида ҳаром йўлларни танлашга, бировларнинг ҳақига тажовуз қилишга тўғри келиб қолиши мумкин.
Ҳолбуки муқаддас динимиз таълимотларида шаръан ҳаром бўлган эгри йўллар билан дунё орттириш ман этилади.
Ҳаром йўл билан пул топиш йўлига кирганлар бир муддат мақсадига етиши мумкин,
бироқ ундай инсонларга ҳаловат йўқолади. Охиратда қаттиқ азобларга дучор бўлади. Ҳалол меҳнат соҳиблари эса, топганидан барака кўради. Хотиржамликда ҳаёт кечиради.
Яқуб Жумамуратов,
Тахиатош тумани
"Муҳаммад Мурод эшон" жоме масжиди имом-хатиби