Гиёҳвандлик умр заволи

Гиёҳвандлик умр заволи

Гиёҳвандлик умр заволи

Ислом динида  гиёҳвандлик, ва шу кабилар  оғир гуноҳ деб қаралса, 

ҳозирги пайтда давлатимиз қонунларида жиноят ҳисобланади. Ислом дини бўйича гиёҳвандлик ва шу кабилар қайтарилган ишлардан. 

Ислом динида ақл ҳушга зарар келтирувчи маст қилувчи  моддалар яъни  ароқ ичиш, гиёҳвандликни  истеъмол қилиш, уни сотиш ва ундан келган фойда кўриш ҳаром деб эълон қилинган. Шу сабабли  ислом динида ароқни ёки гиёҳвандликни тарқатиш, сотиш, уни экиш ундан фойда кўришни қораланади. У инсонни карахт қилиб, у инсонни йўлдан оздиради. Шу сабабли ароқ ичиш ва гиёҳвандликдан қайтариб, уни қилмасликка чорлаб ҳаром амал дейилади. Докторлар, тиббиёт соҳаси  олимлари таъкидлашича,  гиёҳвандлик инсоният учун оғу заҳардир. Чунки у  инсоннинг ақлидан ажратиб, маст, карахт ҳолга келтиради.  Ҳадиси шарифда: 

“Ақлни кетказадиган ҳар бир нарса хамр, хамр эса ҳаромдир”, дейилади. Гиёҳвандлик  маст қилувчи хусусиятга эга. Шундай экан,  маст қилувчи ичимликнинг ҳукми, зарарлари, оқибатлари ҳақидаги  барча оят ва   ҳадислар  гиёҳвандликка ҳам тегишлидир.

Гиёҳванд бўлиш   инсоннинг ўзи ўз-ўзини турли хавф-хатарларга солиш билан баробардир. 

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда инсон ўз ихтиёри  билан ўзини соғлигини йўқотиб, соғлигига  хавфни юзага келтиришдан қайтариб: “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир”, деб марҳамат қилган.  ( Нисо сураси, 29-оят).  

Гиёҳвандлик инсонни  аста-секинлик билан ҳалокатга олиб бориб қўяди. Аллоҳ таоло  инсонни ҳалокатга олиб борадиган ишлардан  қайтариб шундай дейди:  “ Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!”. ( Бақара сураси, 19-оят).


Гиёҳвандлик инсон наслига зарар берадиган иллатлардан биридир. Инсон ўз наслининг давомчилари бўлган фарзандини, уни ҳали дунёга келмасидан олдин  тириклайин ўлдиришдир.  Гиёҳвандлик натижасида туғилган болалар  ҳали дунёга келмаган наслларни майиб-мажруҳ, ногирон  туғилишига сабаб бўлади. 

Хулоса қилиб айтганда динимизда қайтарилган ҳар бир қайтариқда инсонни турли зарарлардан огоҳлантириш бор.


Яқуб Жумамуратов,

Тахиатош тумани

"Муҳаммад Мурод эшон" жоме масжиди имом-хатиби