ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

Қуръони каримда бундай дейилади:

 «Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни баркамол адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар сира касод бўлмайдиган тижоратдан (ажру савоб бўлишидан) умидвордир. Зеро,  (Аллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз фазлини уларга янада зиёда қилур. Албатта, У мағфиратли ва ўта шукр қилувчидир»
(Фотир, 29–30).

Қуръони Каримни тиловат қилиш улуғ савоб-ажр бўлганлиги учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қуръ­он тиловат қилишни тавсия этдилар ва унга тарғиб қилдилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳа­диси шарифда бундай дейилади:

عن عَبْدَ اللَّهِ بْنَ مَسْعُودٍ قال: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:“مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا لَا أَقُولُ “ﭑ” حَرْفٌ وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ وَلَامٌ حَرْفٌ وَمِيمٌ حَرْفٌ”


«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, шу бир ҳарф учун унга савоб ёзилади. Савоб эса ўн баробар кўпайтириб берилади. “Алиф, лам, мим”ни бир ҳарф демайман, балки алиф — бир ҳарф, лам — бир ҳарф, мим — бир ҳарф”, дедилар» (Имом Термизий).

Бошқа бир ҳадисда бундай дейилади: “Қуръон ўқинг! Зе­ро, Қуръон ўз ўқувчиларини қиёмат куни шафоат қилади” (Имом Муслим ривояти). Ва яна: “Қуръон ўқилган уй худди ердагиларга юлдуз кўрингани каби осмон аҳлига кўрсатилади”, дейилган (Имом Байҳақий ривояти).

Нўъмон ибн Башир ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (сол­лал­лоҳу алайҳи ва саллам): “Умматимнинг энг афзал ибодати Қуръ­он тиловатидир”, дедилар (Имом Байҳақий).

Азизлар! Ҳозирги кундаги имкониятлардан унумли фойдаланиб, Қуръони Каримдан бир сурасини, оятини бўлса ҳам ўқиб ўрганайлик ва шунга ҳаракат қилайлик, яъни 30-порадаги суралар энг қисқа ва ўрганиш учун осон суралардир.
Ҳаракат қилсак барчамизни қўлимиздан келади инша Аллоҳ!

Тахиатош тумани "Муҳаммад Мурод эшон" жомеъ масжиди имом-хатиби Яқуб Жумамуратов