Қорақалпоғистонда диний соҳа ходимлари ва талабалар рағбатлантирилди

Қорақалпоғистонда диний соҳа ходимлари ва талабалар рағбатлантирилди

Қорақалпоғистонда диний соҳа ходимлари ва талабалар рағбатлантирилди

Бугун, 11 март куни «Вақф» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан Нукус Муҳаммад Ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртининг ўқитувчи, техник-ходим ва талабалари ҳамда масжид имом-хатибларини моддий рағбатлантириш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди.


Тадбир давомида фонд томонидан 2 нафар энг фаол ва жонкуяр ўқитувчига 5 миллион сўмдан жами 10 миллион сўм, 2 нафар энг аълочи ва намунали талабага 3 миллион сўмдан жами 6 миллион сўм, 4 нафар техник ходимларига 1,5 миллион сўмдан жами 6 миллион сўм ва олис ҳудудлардаги кам даромадли 12 та масжид имом-хатибларига 5 миллион сўмдан жами 60 миллион сўм, умумий ҳисобда 82 миллион сўм моддий рағбатлар ўз эгаларига тақдим этилганлиги ҳақида сертификатлар топширилди.

 

Манба: vaqf.uz