Исломда аёлларнинг илм олиш ҳақ-ҳуқуқлари

Исломда аёлларнинг илм олиш ҳақ-ҳуқуқлари

Исломда аёлларнинг илм олиш ҳақ-ҳуқуқлари

Ислом динида аёлларни мўътабар инсон, меҳрибон она, опа, сингил, жуфти ҳалол, суюкли қизимиз сифатида қадр-қимматларини улуғлаш билан бирга уларнинг бир қанча ҳақ-ҳукуклари баён қилинган. Улар ҳам ўзларига берилган ҳақ-ҳуқуқлардан оқилона фойдаланиш билан бир қаторда, аёллик иффатини сақлаб, ўз шаънига доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи лозим.
Динимизда аёллар ҳам эркаклар қатори илм олишга, жамият учун зарур бўлган, шариъат талаб қилган даражада  ўзларига муносиб касб-ҳунарларни ўрганиб, шариъатга мувофик аёллар  билан боғлиқ, жамият учун зарур бўлган ўринларда меҳнат қилишга ҳақлидир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир”- деганлар.
Юртимизда, айни кунларда аёлларимиз ҳам  ўзларга муносиб соҳаларда илм олиш билан, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшиш, маҳалланинг етакчи фаолларидан бўлиб, келажак авлодимиз ёшларни тарбиялашдек улуғ шарафга муяссар бўлмоқдалар.

Тахиатош тумани "Муҳаммад Мурод эшон" жомеъ масжиди имом-хатиби Яқуб Жумамуратов